Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканди

Қўшилди: 01 сентябр 2017 16:00
Кўрилди: 460
Комментарии: 0
Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланаётган айни дамда Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил Ўзбекистон асосчиси, Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканди, деб хабар берди ЎзА.
Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда.

Ислом Каримов хотираси ҳар биримизнинг юрагимиздан чуқур жой олган. У киши бизга бебаҳо мерос – мустақилликни инъом этди. Ҳозир хаёлимиздан кўп хотиралар ўтаяпти, ҳаёт йўлларини мушоҳада қилаяпмиз. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга ошган ғоят улуғ ва мардонавор эзгу ишларни муносиб давом эттиришда собитқадам бўлишимиз керак. Бугун Ислом Каримов ҳақига дуолар қилдик, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, хайрли амалларимизга бардавомлик тиладик.
Собиржон Отажонов, Наманган вилоятидан келган меҳнат фахрийси