Тошкент бозорларида нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди

Қўшилди: 12 август 15:30
Кўрилди: 893
Комментарии: 0
Тошкент бозорларида нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди
Халқ банки Тошкентдаги Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатди. Душанба кунидан бошлаб мазкур банкоматлардан пластик картадаги пулни нақдлаштириш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Банкнинг ахборот хизматига таяниб, хабар берилишича, битта картадан бир кунда 100 минг сўмгача пулни нақдлаштириш мумкин.
Банкоматлар бозорлар ҳудудида жойлашгани сабабли улардан фақат бозорнинг иш вақти давомида фойдаланиш мумкин бўлади.
Халқ банкининг маълум қилишича, банкоматлар сонининг жамоат жойларида доимий равишда ошириб борилиши режалаштирилмоқда ва улар кун-у тун ишлайди.