Дунё олимларини ҳайратга солган аёллар ҳақидаги энг қизиқарли маълумотлар

Қўшилди: 10 август 17:30
Кўрилди: 1087
Комментарии: 0
Дунё олимларини ҳайратга солган аёллар ҳақидаги энг қизиқарли маълумотлар
Биз табиатан доим ниманидир кашф қилиш, бирор янгилик яратишга қизиқувчанмиз. Айнан шу хислатимиз сабаб ҳам турмушимизда ранг-баранглик бисёр. Буни қарангки, тиниб-тинчимас дунё олимлари аёллар психологиясини ўрганиб, ҳақиқатан тафаккуримиз жуда кўп ишларни амалга оширишга қодир эканлигини исботловчи хулосага келишди. Қуйида эътиборингизга дунё олимларини ҳайратга солган энг қизиқарли, ақл бовар қилмас ва ажабтовур маълумотларни ҳавола этамиз…

Ажабтовурмиз
  • Мафтункор аёл эканимизга ҳеч қачон шубҳаланмаймиз. Ахир, оғирлик тарозиси “алдамчи”, атрофингиздагилар “ҳасадчи”, кўзгунинг акси эса қийшиқлигини биламиз.
  • Ҳақиқий уддабурон аёлнинг учта асосий ёш кўрсаткичи бўлади: ёшлик, иккинчи ёшлик ва бир умрлик ёшлик! Гўзаллигингиз сирини энди тушунгандирсиз?
  • Аёллар ҳеч қачон қаримайди! Фақат йиллар ўтиши билан эркакларнинг кўриш қобилияти пасаяди, холос. Шунинг учун ҳам эликка кирган аёлнинг ҳам ўзгача таровати бўлади.
  • Сукут сақлаётганимизда, айниқса, диққат билан бизни тинглаш керак. Ҳар доим ҳам бундай манзарининг гувоҳи бўлавермайсиз-да!
  • Халқона маталлардан бири: аёл ўзи ўйлаб топади, ўзи аразлайди. Тан оламиз, шундаймиз! Аллақандай сирлилигимиз ҳам шундан...
  • Бизнинг кўнгилга яқин, жонажон, сирдошимиз – бир хил парҳезга амал қилаётган дугонамиздир!
Хаёлпарастмиз
Бўш қолдик дегунча бир нималарни ўйлаб топиб, «олмашумул» ихтиро қилишни истаб қоламиз. Мана, масалан, уч кун уйда бўш ўтирсак,нималар қилишимиз мумкин:
  • Суратлар солинадиган фотоальбомнинг устини жавонимизда сақланаётган бирор мато қийқими билан қоплаймиз. Альбом ичига тўплаган барча рецептларимизни жойлаб, кичик ошпаз кундалигини кашф қиламиз. Қарабсизки, ошхона учун янгилигимиз тайёр!
  • Ётоқҳонадаги ёритгич қалпоғи учун қора рангли қоғоздан турли шаклдаги капалак, гуллар ёки юрак суратини чизиб, қайчи ёрдамида қирқиб оламиз. Сўнг қалпоқнинг орқа тарафига қоғозларни елимлаймиз. Тунда ёритгични ёқсак, қоғоз кесмалари хона деворида акс этиб, ажиб манзарани беради.
  • Бир вақтлар урф бўлиб, сепимизга қўйилган ва ҳозирда омборхонада чанг босиб ётган елимгулларни баргидан ажратиб, алоҳида кўринишга келтирамиз. Ваннахонага экзотик кайфиятни бериш мақсадида қурилиш елими ёрдамида гул баргларини кафелнинг уланган қисмига зичлаб ёпиштирамиз. Орасига гуллардан ҳам қўшиш мумкин. Ўн беш дақиқада ваннахонамизни янгилашга эришишимиз мумкин.
Антиқа одатларимиз бор
Ҳа, аҳамият берган бўлсангиз ҳар бир аёлнинг фақат ўзигагина ҳос бўлган антиқа одатлари бўлади. Шу одатларимизни бир кунда неча маротаба такроралашимизни биласизми? Келинг, рақамларга мурожаат қиламиз…
  • Ҳаво салқин ва булутли кунда ўттиз мартача эснашим мумкин экан. Баъзи аёллар эснаётганларида оғизларини кафти, мушти билан бекитади, баъзилари эса овоз чиқаришади.
  • Ювиниб чиққан аёл борки, бошига сочиқни ўраб, 15-20 дақиқа шу алфозда юради. Бу ўзига ҳос “гўзаллик маросими” бўлса керак. Ана шу маросимни бир ойда ўн беш мартагача бажарар эканмиз.
  • Аёллар бир қўллари доим бўш туришини ёқтиришади. Шу боис ҳам сумкасиз кўчага чиқишмайди. Аммо баъзи аёллар аксинча икки қўллари ҳам бемалол ҳаракатлниши тарафдоридирлар. Шунга кўра биринчи ҳолатни маъқулловчилар – 40 фоизни, иккинчи ҳолатдагилар – 50 фоизни ва сумкани қўлда кўтариб юришни ёқтирадиганлар 10 фоизни ташкил қилар экан.
  • Ўтирган ҳолатда аёллар бир кунда 20-30 маротаба оёқларини чалиштиришлари мумкин. 15-18 марта эса курси ғилдирагига оёқ учини тикка қилиб туришар экан.
Ҳайратга соламиз!
Дунё халқларининг ғаройиб урф-одатлари ҳақида эшитгансиз. Аёлларга боғлиқлари ҳам талайгина экан. Қай бири росту қай бири уйдирма эканлигини билмасак-да, шунчаки қизиқарли эканлиги билан диққатимизни тортди. Масалан:
  • Колорадо штатида уйқудаги аёлдан ўпич олиб бўлмайди;
  • Гонконг шаҳарларидан бирида аёл хиёнаткор эрини фақат қўли билан уриб дўппослаши мумкин;
  • XII асрдаги харбий юришлар вақтида немис қўмондонларидан бири забт этилган мамлакатдан фақат аёллар чиқиб кетишлари мумкин, дея ижозат беради. Қўмондон ўзингиз учун энг зарур ва керакли нарсаларнигина олиб кетишиншиз мумкин деганида, улар эрларини елкаларига миндириб шаҳардан чиқиб кетишади.
  • Англия қишлоқларидан бирида шундай қоида бор экан: кечки 21:00 дан кейин эркак аёлига қўл кўтариши ёки уни ҳақоратлаши мумкин эмас. Бордию бирор хонадонда аёлнинг бақир-чақириғи эшитилса, бу бошқаларнинг оромини бузган саналиб, унга чора кўрилиши мумкин.
  • Португалияда ёмғирли об-ҳаво вақтида аёллар ишга бормасалар ҳам бўлади. Шу жумладан, эркакларга ҳам бундай кунлар узрли ҳисобланади.
Манба: Darakchi.uz