Озодбек Назарбеков маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Қўшилди: 10 август 2017 14:00
Кўрилди: 712
Комментарии: 0
Озодбек Назарбеков маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3192-сон қарорига мувофиқ Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, 30 июнь куни Озодбек Назарбеков ЎзМТРКнинг "Ёшлар" телеканалига директор этиб тайинланган, орадан салкам бир ой муддат ўтгач эса директорликдан бўшаган ва канал продюсерига айланган эди.