Мактаб ярмаркалари 10 августдан иш бошлайди

Қўшилди: 10 август 2017 09:30
Кўрилди: 319
Комментарии: 0
Мактаб ярмаркалари 10 августдан иш бошлайди
10 августдан 10 сентябрга қадар бутун Ўзбекистон бўйича 1325 та мактаб ярмаркаси фаолият кўрсатади. Бу ҳақда халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов берган маълумотларга таянган ҳолда «Газета.uz» хабар қилди.
Савдо мажмуалари ва бозорлардан ташқари, ярмаркалар 927 та мактабда ҳам жойлаштирилади.
Ярмаркаларда мактаб формалари, оёқ кийимлари ва ўқув жиҳозлари сотилади. Уларнинг катта қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.