Одам учун энг катта хавф ёлғизлик эканлиги аниқланди

Қўшилди: 08 август 2017 13:00
Кўрилди: 345
Комментарии: 0
Одам учун энг катта хавф ёлғизлик эканлиги аниқланди
Ёлғизлик ва ижтимоий изоляция инсоният учун семизликдан кўра каттароқ хавф туғдиради. Бундай хулосага Бригам Янг университети олимлари келди. Уларнинг фикрича, ушбу омилларнинг аҳолига таъсири йилдан йилга кучайиб бормоқда ва миллий муаммо ҳисобланади. Тадқиқот пресс-релизи EurekAlert! сайтига жойланди.
Экспертлар сўзларига кўра, бошқа одамлар билан ўзаро муносабат одамнинг асосий эҳтиёжларидан бири бўлиб, у психологик саломатлик учун ҳам, яшаш учун муҳимдир. Тадқиқот маълумотларига кўра, 45 ёшдан каттароқ бўлган 42,6 миллион америкаликлар сурункали ёлғизликдан азоб чекади. 2014 йилги рўйхатга олиш натижалари бўйича аҳолининг чорак қисмидан кўпроғи ёлғиз яшайди, фуқароларнинг ярмидан кўпи эса турмуш қурмаган.
Маълум бўлишича, мустаҳкам ижтимоий алоқалар барвақт ўлим хавфини 50 фоизга камайтиради. Аксинча, ижтимоий изоляция ёки ёлғизлик барвақт ўлим хавфини бошқа омиллар, шу жумладан, семизликка нисбатан, кўпроқ оширади.
Мутахассислар фикрича, соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий алоқаларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини ҳисобга олиши керак.