Сурия ҳукумати БМТга эътироз билдирди

Қўшилди: 08 август 10:00
Кўрилди: 517
Комментарии: 0
Сурия ҳукумати БМТга эътироз билдирди
Дамашқ Вашингтон раҳбарлик қилаётган ғарбий коалиция ҳаракатларидан норози бўлди, деб хабар берди 1tv.ru нашри.
БМТ бош котиби ва хавфсизлик кенгашига юборилган ҳужжатларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Ракканинг тинч аҳоли яшайдиган қисмига зарба бераётганлиги ва фосфорли бомбадан фойдаланаётганлиги маълум қилинган. Бу эса халқаро ҳуқуқ меъёрининг қўпол бузилиши ҳисобланади.
Америка ҳарбий қўмондонлиги бундай ўқ-доридан фойдаланганлигини тасдиқлаганига қарамай, бу ишларнинг олдини олишга ҳаракат қилмади. Пентагон улардан тутунли парда ҳосил қилиш учун фойдаланаётганлигини маълум қилган.
Сурия ОАВларининг берган хабарига кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида коалиция томонидан ракка шаҳрига берилган авиазарба оқибатида 50 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.