ЎзМТРК раиси ишдан олинди

Қўшилди: 03 август 2017 13:00
Кўрилди: 333
Комментарии: 0
ЎзМТРК раиси ишдан олинди
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Хуршид Мирзоҳидов лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақдаги хабарлар турли интернет сайтларида эълон қилинди. Ҳозирга қадар ҳеч бир расмий манбада бу ҳақда маълум қилинмади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сайти mtrk.uz`нинг "раҳбарият" бўлимидан Мирзоҳидов ҳақидаги маълумотлар олиб ташланган.
Маълумот учун, Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланган эди.