ДТМ: 1 август куни 2 764 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди

Қўшилди: 02 август 2017 17:00
Кўрилди: 305
Комментарии: 0
ДТМ: 1 август куни 2 764 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди
1 август куни 59 та Олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Давлат тест маркази тест синовлари қандай ўтганлиги юзасидан расмий ахборот берди
Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.
Ўртача танлов 1 ўринга 11 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди.
Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 (2016 йилда – 676 минг) дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.
Тест синовлари 1 080 (2016 йилда – 889) та бинода жойлашган махсус 21 765 (2016 йилда – 19 830) та аудиторияда ўтказилди. Давлат тест маркази ва тегишли хизмат органлари билан ҳамкорликда тест синови ўтказиш тартибига сўзсиз амал қилиш бўйича зарур чоралар қабул қилинди.
Жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 (2016 йилда – 16 060) нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 (2016 йилда – 1 276) та автотранспорт воситалари (жумладан, 84 (2016 йилда – 33) та ёнғинга қарши экипаж, 362 (2016 йилда – 326) дона тез тиббий ёрдам автомашиналари) жалб қилинди.
Тест синовларига 11 698 (1,6 %) (2016 йилда – 5 163 (0,8%)) нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 (0,38 %) (2016 йилда – 714 (0,1%)) нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.
Тест синовлари жараёнида натижага таъсир этувчи қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмади. Тест материаллари шу куннинг ўзида Давлат тест марказига етказилди.