Абдулла Арипов юридик университетнинг имтиҳонидан четлаштирилган абитуриентга ТАТУга киришни тавсия қилди

Қўшилди: 01 август 2017 14:30
Кўрилди: 326
Комментарии: 0
Абдулла Арипов юридик университетнинг имтиҳонидан четлаштирилган абитуриентга ТАТУга киришни тавсия қилди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тошкент давлат юридик университети тест синовлари бўлиб ўтаётган "Ўзэкспомарказ" павильонларига ташриф буюрди ва жараён билан танишди.
Маълумки, абитуриентларга тест синови ўтаётган бинога телефон ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланган. Абитуриентлар бинога киришдан аввал уч босқичли текширувдан ўтказилди.
Бироқ, талаба бўлиш истагидаги айрим абитуриентлар ўзларининг ихтирочилик қобилиятларини ҳам ишга солмоқда, деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.
Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширган абитуриентлардан бири ўз қўллари билан электрон шпаргалка ясаб, уни 2 кун аввал бино ҳожатхонасига яшириб қўйди. Тест синовлари бошланиши билан у ҳожатхонага чиқиб келишга рухсат сўради. Яшириб қўйган жойидан қурилмани олгач, у хонага қайтди. Бироқ, абитуриент қайта текширувдан ўтказилгач, унинг ёнидан электрон шпаргалка топилди ҳамда йигитча тест синовларидан четлаштирилди.
Шу пайтда "Ўзэкспомарказ" павильонига Бош вазир Абдулла Арипов ташриф буюрди. У абитуриентнинг ёнидан чиққан электрон шпаргалка билан танишар экан, йигитчага Тошкент давлат ахборот технологиялари университетига ўқишга киришни маслаҳат берди.
">