Олимлар: Одам танасининг ярми бошқа галактикалардан келган атомлардан ташкил топган

Қўшилди: 30 июл 15:00
Кўрилди: 542
Комментарии: 0
Олимлар: Одам танасининг ярми бошқа галактикалардан келган атомлардан ташкил топган
Одам танасидаги атомларнинг ярми — галактикалараро саёҳатчилар. Сомон Йўли каби йирик галактикалар миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган юлдузлар тўпламидан келган материяларнинг бир қисмини ўзлаштирган. Бу ҳақда «Наука» хабар бермоқда.
«Биз аввал галактикалардаги бизники деб ўйлаган атомларнинг катта қисмини амалда бошқа галактиаклардан «ўғирланган» эканлигни тушунмаганмиз», — дейди Иллинойс шимоли-ғарбий университети олими Клод-Андре Фаучер-Гигур.
Юлдузлар парчаланганидан сўнг улар коинот бўшлиғига катта тезликда газ тарқатади. Бу газлар галактика шамоллари ва юлдуз портлаши натижасида юзага келадиган инерсия кучи остида ҳаракатланувчи зарядланган қисмлар томонидан тутиб олинади.
Аввал галактика шамоллари йирик галактикалараро моддалар ташувчиси ҳисобланмаган. Чунки улар улкан масофани кесиб ўтиши учун етарлича кучли эмас. Бироқ янги кашфиёт бу фикрларни рад этди.
Галактикалараро саёҳат бир неча миллиондан икки миллиард йилгача вақт олади.
Олим ўз фикрларини текшириш учун галактикалар эволюциясининг 3D моделини яратди. Бунда у космик бўшлиқдаги юлдуз моддаларининг ўзаро алмашиши орқали галактика ичидаги материяларни ҳисобга олди. Шунда сўнг олимлар жамоаси Катта портлашдан бошлаб эволюцияни кузатди.
Аниқланишича, галактика шамоллари юлдуз моддаларини тез ҳаракатлантиради. Бугунги кунда шамоллар тахминан 100 миллиард юлдузга миллион йиллар аввал ўлган юлдузларнинг 50 фози «совғаси»ни йўналтирган.
Катта галактикалар ва Сомон Йўли учун бундай оқимлар ўсишнинг асосий омили ҳисобланади. Фаучер-Гигурнинг фикрича, бизнинг галактика йўлдош-галактика ҳисобланган Катта ва Кичик Магеллан Булутларидан юлдуз моддаларини қабул қилади.
Коинот пайдо бўлганидан бошлаб юлдуз моддаларининг кузатилиши бизни ўраб турган атомларнинг қаердан келганини тушунишга имкон беради.