“Microsoft” ва ФТБ 2 млн.та фойдаланувчини зарарли тармоқдан халос этди

Қўшилди: 07 декабр 2013 12:15
Кўрилди: 16109
Комментарии: 0
“Microsoft” ва ФТБ 2 млн.та фойдаланувчини зарарли тармоқдан халос этди
“Microsoft” корпорациясининг рақамли жиноятларга қарши курашишбўлинмаси Европол ва ФТБ билан ҳамкорликда 2 млн.та фойдаланувчига зарар етказган компьютер тармоғини зарарсизлантирди. Бу ҳақда корпорациянинг расмий сайтида хабар берилади.

Дастур фаолияти жиддий бузилган эди, бироқ таҳдидни тўлиқ бартараф этишга ҳали вақт керак, дея тан олади дастурчилар.

Маълум бўлишича, ботнет “Sirefef” (шунингдек у ZeroAccess номи билан ҳам таниқли) “Google”, “Bing” ва “Yahoo”да фойдаланувчиларнинг қидирув сўровларини махсус кузатиб борган. Жиноятчиларнинг фаолиятидан кўрилган ҳар ойлик зарар 2,7 млн.долларни ташкил этган.
Айтиш жоизки, корпорация охирги уч йил ичида саккизта тармоқ хавфини зарарсизлантиришга
муваффақ бўлди. Европол кибержиноят маркази вакилининг қайд этишича, мазкур операция тармоқдаги таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш соҳасида муҳим босқич бўлган.