Марказий Осиёда жазирама иссиқ ҳарорат рекордлари қайд этилмоқда

Қўшилди: 26 июл 2017 15:30
Кўрилди: 344
Комментарии: 0
Марказий Осиёда жазирама иссиқ ҳарорат рекордлари қайд этилмоқда
Марказий Осиё мамлакатларида ноодатий иссиқ ҳарорат қайд этилди.
Бунинг сабаби Эрон ва Ироқ чўлларидан кириб келаётган камҳаракат антициклон.
Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмоқда. Иссиқ тарқалаётган Ироқда ҳарорат 50 даражани ташкил қилмоқда.
25 июль куни максимал ҳароратнинг янги рекордлари қайд этилди: Қизилўрдада 43,7 даража, Бишкекда 37,0 даража, Туркистонда 42,5 даража.
Ўзбекистонда иссиқ рекорд ҳали қайд этилганича йўқ, аммо ҳаво ҳарорати максимал кўрсатгичга яқинлашган.