АҚШ технологик компанияси ходимларига микрочиплар ўрнатади

Қўшилди: 26 июл 15:00
Кўрилди: 347
Комментарии: 0
АҚШ технологик компанияси ходимларига микрочиплар ўрнатади
АҚШнинг Three Square Market технологик компанияси ходимларига микрочиплар ўрнатишни режалаштирмоқда. Унинг ёрдамида ходимлар офис эшикларини очиши, компьютер ёқиши ва автоматдан овқат харид қилиши мумкин бўлади, деб хабар беради Meduza.
Компания раҳбари Тодд Уэстби CNBC’га берган интервьюсида Three Square Market АҚШда биринчи бўлиб ушбу технологиядан фойдаланишини билдириб ўтди.
Гуручдай ҳажмга эга микрочип одамнинг кафтига, катта ва кўрсаткич бармоқлар ўртасига имплантация қилинади. Ходимларга фақат ўз ихтиёрларига кўра чиплар ўрнатилади. Three Square Market вице-президенти Тони Данн бош офиснинг 85 ходимидан 50 нафари розилик бериб бўлганини маълум қилди.
Three Square Market раҳбарлари ходимларни кузатиш ниятлари йўқлигини уқтирмоқда. Чип ўқувчи ускунадан 15 сантиметр нарида ишламайди.