Тошкентда Gentra иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди. Қурбонлар бор

Қўшилди: 26 июл 2017 12:25
Кўрилди: 339
Комментарии: 0
Тошкентда Gentra иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди. Қурбонлар бор
25 июль куни соат тахминан 16:30 ларда Тошкентнинг Яшнобод тумани Қўйлиқ-3 даҳасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Бу ҳақда Facebook`нинг "Водители Ташкента" гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Gentra автомобили ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан четга чиқиб кетган.
Gentra тахминан 120 км/соат тезликда келиб, йўлдаги чуқурга тушиб кетган ва дарахтга урилган.
Суратда машинанинг олд ва тепа қисмлари бутунлай тиклаб бўлмайдиган ҳолатда эканлигини кўриш мумкин. ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси Ринат исмли ёш йигит ва унинг йўловчиси бўлган яна бир йигит ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг ёзишича, тез ёрдам тезда етиб келган. Бироқ, улар келганида Gentra ҳайдовчиси жонсиз бўлган, унинг йўловчиси эса шифохонада вафот этган.