Хусусийлаштириб, Тошкентда рўйхатга туринг

Қўшилди: 25 июл 2017 17:30
Кўрилди: 324
Комментарии: 0
Хусусийлаштириб, Тошкентда рўйхатга туринг
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун кучга киргунгача (15.09.2011 йилга қадар) берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда бўлиш жойида ҳисобда турган шахсларга мазкур турар жойларни хусусийлаштириш ҳуқуқи берилди.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорида белгиланган, деб хабар беради Norma.uz.
Ҳужжатга мувофиқ, хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Мазкур санага қадар ушбу квартираларни хусусийлаштиришга доир битимларни нотариал тасдиқлашга ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат этилди.
Натижада Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилган квартиралар мулкдорлари бундай йўл билан тегишинча Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундай турар жой майдонида доимий пропискадан ўтказилади.