Ўзбекистонда "Қайноналар кенгаши" ташкил этилди

Қўшилди: 25 июл 2017 18:00
Кўрилди: 323
Комментарии: 0
Ўзбекистонда "Қайноналар кенгаши" ташкил этилди
Ўзбекистондаги 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида "Қайноналар кенгаши" ташкил этилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора МАЪРУФОВА ЎзАга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ота-боболаримиз келин тушганидан сўнг 40 кун чилла сақлаган. Шу даврда қайноналар келинчакни ёнига олиб, рўзғорнинг паст-баландини, уйдаги шароитни ўргатган. Афсуски, бугунги замонавий қайноналарнинг айримлари ҳали ёш, тажрибасиз бўлгани сабабли келинларга қандай муносабатда бўлишни билмайди. Кўпни кўрган, нуроний қайноналарнинг тажрибасини оммалаштириш, уларнинг оила тутуми, келин ва фарзандларга муомала муносабатлардаги ҳаётий сабоқларини ёш қайноналар ўртасида кенг тарғиб этиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш мақсадида 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида “Қайноналар кенгаши” жамоат тузилмаси ташкил этилди. Мазкур жамоат тузилмалари фаолияти Тошкент ва Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрида яхши йўлга қўйилган бўлиб, улар фаолияти, амалга ошираётган ишлари Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан ўрганиб борилмоқда",—дейди Гулнора МАЪРУФОВА. 
">