Австралиялик талаба қиз бир асрдан бери океан қаърига яширинган 2 тоннали балиқни топди

Қўшилди: 24 июл 15:00
Кўрилди: 341
Комментарии: 0
Австралиялик талаба қиз бир асрдан бери океан қаърига яширинган 2 тоннали балиқни топди
Австралиянинг Перте шаҳридаги Мердок университети талабаси Марианна Ньегард суякли балиқлар турига мансуб дунёда энг оғир — худвинкер қуёшли балиғини топди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри. 
Қиз Ҳинд ва Тинч океанидаги қуёшли балиқлар генетикасини ўрган қиз балиқнинг янги турини топди. Тадқиқот учун уч йил вақт сарфланди. Мазкур икки тоннали балиқлар таркидунёчиликни хуш кўриб, аксарият вақтларини ёлғизликда ўтказиши аниқланди. Қуёшли балиқлар океаннинг одам оёғи етмас, ўрганиш қийин бўлган ҳудудларида яшайди.
Уларнинг қуёшли балиқлар деб аталишига, мазкур балиқларнинг овқат излаб, океан тубига тушишлари ва қуёшда исиниш учун юқорига кўтарилишлари сабаб бўлган. Олимлар 130 йилдан бери қуёшли балиқлар (худвинкерлар)ни учрата олмаётган эди.