Лох-Несс кўли махлуқи қуруқликка чиқди

Қўшилди: 21 июл 15:30
Кўрилди: 377
Комментарии: 0
Лох-Несс кўли махлуқи қуруқликка чиқди
Шотландиянинг Киллиарн қишлоғида яшовчи эркак “Лох-Несс кўли махлуқи”нинг қуруқликда сайр қилаётган навбатдаги расмини суратга олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Жимми Райт исмли эркак Кроу-Хиллда ити билан сайр қилиб юрганда “махлуқ”ни суратга олишга “муваффақ бўлган”.
“Махлуқ менга динозаврни эслатди. У жуда ғайриоддий эди”, деб суратга изоҳ берди Жимми Райт. У мазкур суратни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди. Сурат фойдаланувчилар орасида машҳур бўлди. Айни пайтда маҳаллий аҳоли “махлуққа” энг яхши ном танлаш бўйича танлов эълон қилди.