Ўзбекистонда энг кенг тарқалган саратон тури маълум бўлди

Қўшилди: 21 июл 2017 14:00
Кўрилди: 348
Комментарии: 0
Ўзбекистонда энг кенг тарқалган саратон тури маълум бўлди
Экспертлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган саратон турини маълум қилишди.
“Даракчи плюс” нашрига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бошқармасидан маълум қилишларича, бу кўкрак бези саратонидир.
Онкологик хасталикнинг бу тури 100 минг аҳолидан 9,1 ҳолатда аниқланади.
Экспертларнинг маълум қилишларича, ирсий омил аёлларда кўкрак бези саратони ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга, айниқса она томондан. Касаллик BRSA 1-2 генларининг мутацияси бўлган тақдирда 45-75% ҳолатда ўтади.
Кўкрак бези саратонини олдини олиш учун 50 ёшгача бўлган аёллар ҳар йили УТТ текширувидан ўтиши лозим. 50 ёш ва ундан катта аёллар эса маммография қилишлари керак. Шунингдек ҳар бир аёл кўкрак безини ҳар ойда текшириб туриши лозим. Ҳар қандай шубҳа пайдо бўлганда маммологга мурожаат қилиш лозим, дея қайд этади ССВ.