Америкалик робот-полициячи “ўз жонига қасд қилди”

Қўшилди: 20 июл 16:00
Кўрилди: 341
Комментарии: 0
Америкалик робот-полициячи “ўз жонига қасд қилди”
Вашингтон савдо марказида патруллик қилаётган Knightscope роботи адашиб, фавворага кирди ва чўкиб кетди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Ҳодисага гувоҳ бўлганлар роботнинг бу ҳаракатини “ўз жонига қасд қилиш”, деб атади. “Бизга учар машиналар ажратишни ваъда қилишган эди, унинг ўрнига “ўз жонига қасд қилувчи” роботларга эга бўлдик”, деб ёзди полициячилардан бири ўзининг Twitter саҳифасида.
Робот ишлаб чиқарилган компания вакилининг сўзларига қараганда, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Компания эски Knightscope роботининг ўрнига янгисини бепул равишда тақдим этишни режалаштирди.
Мазкур робот очиқ ва ёпиқ кенгликларда шубҳали шахс ва нарсаларни кузатиш учун мўлжалланган. Knightscope ижараси соатига етти долларни ташкил этади. Бу Knightscope роботига боғлиқ илк воқеа эмас. Ўтган йили робот савдо марказида 16 ойлик боланинг оёғини босиб кетган эди.