Хитойда йилнинг биринчи ярмида 210 нафар амалдор коррупцияда айбланиб, жазоланди

Қўшилди: 20 июл 2017 14:00
Кўрилди: 330
Комментарии: 0
Хитойда йилнинг биринчи ярмида 210 нафар амалдор коррупцияда айбланиб, жазоланди
Хитой ҳукумати 2017 йилнинг 6 ойи мобайнида турли даражадаги 210 нафар амалдорни коррупцияда айблаб, жазолади, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Бу ҳақда Хитой республикасининг тартиб-интизомни текширувчи марказий комиссияси баёнотида маълум қилинди. 
“2017 йилнинг биринчи ярмида барча даражадаги антикоррупцион инстанцияларга умумий ҳисобда 1,31 миллионта ариза келиб тушди. Уларга асосан 260 та интизомий иш кўриб чиқилди. Мазкур ишларга асосан 210 нафар амалдор жазоланди, улардан 176 минг нафаридан қарздорлик ундирилди”, дейилган баёнотда.
Интизомий жазога тортилган қонунбузар амалдорларнинг 38 нафари юқори лавозимда турли вазирлик ва провинция маъмуриятида, мингга яқини эса давлат ташкилотларида ишлаган. Коррупцияга қарши кураш 2012 йилда ҳукумат тепасига ХХР раиси Си Цзиньпин келгач, авж олди. Айни пайтда Пекин чет эл давлатлари билан қочиб кетган амалдорларни экстрадация қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб бормоқда.