Америкалик аёлга 25 йил илгари йўқолган сумкаси қайтарилди

Қўшилди: 19 июл 2017 11:00
Кўрилди: 359
Комментарии: 0
Америкалик аёлга 25 йил илгари йўқолган сумкаси қайтарилди
Американинг Жанубий Каролина штатида ёш балиқчи маҳаллий аҳолига тегишли бўлган аёлнинг 25 илгари кўлга чўккан сумкасини топди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Топилган сумка ичидаги буюмларга орадан чорак аср ўтганига қарамай, зарар етмаган.
Буюмларни 11 ёшли Броди Брукс Хартнелл кўлидан топган. Боланинг қариндоши бўлган Бен Майерс имли бола унга сумкани сувдан чиқаришга ёрдам берган. Майерс сумкани очиб текширганда, у ўзи билан мактабда бирга ўқиган синфдошининг қариндоши эканлигини аниқлади.
Сумка эгаси 49 ёшли Эйприл Болт шу пайтгача кўлдан узоқ бўлмаган жойда яшаган. Сумкасини эса 1992 йилда оиласи билан яхтада сайр қилаётганда кўлга тушириб юборган. У қачонлардир сумкаси топилишидан умидини узган эди. Аёлнинг тахмин қилишича, сумкани топиб олган одам унинг ичидаги 60 долларни олиб, сумкани қайтариб, сувга отиб юборган. Орадан узоқ йиллар ўтганига қарамай, сув сумка ичидаги кредит карталари, косметика воситаларига зарар етказмаган. Аёл буюмлардан ҳам кўра сумкасидан топилган, айни пайтда 26 ёшда бўлган ўғлининг 15 ойлик фотосурати топилганидан жуда хурсанд бўлди.