Хитойлик қиз смартфон туфайли вафот этди

Қўшилди: 19 июл 2017 10:00
Кўрилди: 376
Комментарии: 0
Хитойлик қиз смартфон туфайли вафот этди
Хитойнинг Аньхой провинциясидаги Сучжоу шаҳрида яшовчи қиз телефонга жудаям “меҳр қўйганидан” ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
20 ёшли қиз қўлидаги гажет билан йўлнинг пиёдалар кўпригидан ўтаётганда, зинапоядан йиқилиб, бошидан жароҳат олди.
Воқеага гувоҳ бўлган одамлар зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилишди. Касалхонага олиб кетилган қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. У комага тушиб, эртаси куни оламдан ўтди.