Остона зулмат оғушида қолди

Қўшилди: 18 июл 2017 18:30
Кўрилди: 363
Комментарии: 0
Остона зулмат оғушида қолди
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Остона шаҳри устида тўпланган қора булут акс этган фотосуратларни ижтиомий тармоқларга жойлаштиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Бугун эрта тонгдан Остонанинг турли қисмларида турлича об-ҳаво кузатилди. Чап қирғоқни қора булут қоплаган бўлса, Остонанинг ўнг қирғоғида қуёш чарақлаб турди. Куннинг биринчи ярмига келиб, Остона зулмат қўйнига ғарқ бўлди. Табиат ҳодисасини уйларида ўтириб, дераза орқали кузатаётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат акс этган фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Синоптиклар бугун Остонада момоқалдироқ ва дўл ёғишини башорат қилишди.