Америкаликлар ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди

Қўшилди: 18 июл 20:00
Кўрилди: 321
Комментарии: 0
Америкаликлар ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди
АҚШнинг шимолий қисмида яшовчилар ғаройиб табиат ҳодисаси — қутб ёғдусини томоша қилишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри. 
Макинак кўприги устида ноёб табиат ҳодисаси бўлган қутб ёғдуси акс этган видео АВС телеканалининг Twitter саҳифасига жойлаштирилди. Олимларнинг маълумот беришича, мазкур кенгликка хос бўлмаган қутб ёғдусининг пайдо бўлишига Қуёшдаги кучли магнит бўрони сабаб бўлган. Мазкур гўзалликдан нафақат Мичиган, балки Вашингтон, Висконсон, шу билан бирга Нью-Йорк аҳолиси ҳам баҳраманд бўлди.
Осмон шоуси якшанба куни — тунги 23.00 дан, душанба тонги — 05.00 га қадар давом этди.