Тошкентда 15 ёшли ўсмир автомобиль бошқариб, ЙТҲ содир этди

Қўшилди: 18 июл 2017 18:00
Кўрилди: 309
Комментарии: 0
Тошкентда 15 ёшли ўсмир автомобиль бошқариб, ЙТҲ содир этди
Тошкент шаҳрида 17 июль, душанба куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
"Жомий" қурилиш моллари бозорида 15 ёшли ўсмир Spark автомобили рулига ўтириб, бошқарувни йўқотган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маълум қилишларича, ўсмир йигит газ ва тормоз педалларини алмаштириб юборган. Оқибатда эса автомобиль бозорда ишлайдиган сотувчилардан бирини босиб қолган. Бундан ташқари у йўл четида турган автомобиллардан бирига ҳам зарар етказган бўлиши мумкин. Суратларда Spark`нинг жиддий зарар кўргани акс этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Spark остида қолиб кетган йигит оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. 15 ёшли "ҳайдовчи"нинг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.
">