73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Президент ҳисобидан Ҳажга юборилади

Қўшилди: 18 июл 2017 17:40
Кўрилди: 341
Комментарии: 0
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Президент ҳисобидан Ҳажга юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.
Шу асосда “Нуроний” жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқдалар. Улар муҳтарам Президентимизнинг халқ манфаати йўлида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда нуроний-фахрийларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, доимо дуода эканлигини изҳор этмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, Ҳаж зиёратини амалга ошириш истагини билдирган энг ёш Уруш қатнашчиси 89, энг кексаси эса 98 ёшда.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.