Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи 11 йиллик мактабга айлантирилади

Қўшилди: 16 июл 22:00
Кўрилди: 61
Комментарии: 0
Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи 11 йиллик мактабга айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласида бўлди.
Маҳалла ҳудудидаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди. 
Исломобод маҳалласида 3 минг 165 аҳоли истиқомат қилади. Лекин маҳалла ҳудудида мактаб йўқ. Ёшлар бошқа маҳаллалардаги мактабларга қатнашга мажбур. Учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳудуддаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини 11 йиллик мактабга айлантириш таклифини билдирди. Президентимиз ушбу таклифни кўриб чиқиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 
Давлатимиз раҳбарига 11 йиллик мактаб таълими, Мудофаа вазирлиги ҳузурида "Темурбеклар мактаби"ни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ҳам маълумот берилди.