Қуёш тизимидаги энг улкан ўрамнинг суратлари эълон қилинди

Қўшилди: 14 июл 19:30
Кўрилди: 281
Комментарии: 0
Қуёш тизимидаги энг улкан ўрамнинг суратлари эълон қилинди
Юпитер орбитасида жойлашган Juno космик аппарати Юпитернинг катта қизил доғининг анча сифатли суратини Ерга юборди, деб хабар берди «MK.ru».
Катта қизил доғ бундан уч ярим аср олдин кашф қилинган бўлиб, у Қуёш ситемасидаги энг катта атмосфера ўрами ҳисобланади ва 1879 йилан бери ўрганилиб келинади. Ушбу улкан бўроннинг узунлиги 24 мингдан 40 минг километргача, эни эса 12 мингдан 14 минг километргача келади. Унинг ичида шамолнинг тезлиги 500 километр/соатдан ортади. Узоқ вақтга қадар астрономлар уни қаттиқ жисм деб ўйлаб келишган, бироқ зондлар ёрдамида ўрганилганда у соат стрелкаси йўналишига тескари ҳаракатланадиган иссиқ газлар эканлиги маълум бўлди.
Суратлар 2017 йилнинг 10 июль куни катта қизил доғ устидан учиб ўтган Juno аппаратидан келган. Бунда зонд ҳамда атмосфера ўрамининг орасидаги масофа 10—14 минг километрни тешкил этган.