Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг барчаси хоразмлик фуқаролар эканлиги маълум бўлди

Қўшилди: 14 июл 17:00
Кўрилди: 318
Комментарии: 0
Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг барчаси хоразмлик фуқаролар эканлиги маълум бўлди
Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармасининг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлгани ҳақида ахбороти эълон қилинди.
13 июль куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон Элчихонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади ва уларнинг рўйхатини эълон қилди:
1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулобод” ҚФЙда рўйхатда туради;
7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради.
Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.
Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.
Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояати ҳокимлигига етказилди.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз жамоаси номидан ҳамдардлик билдириб қоламиз.