Ўзбекистонда тарқатиш тавсия этилмайдиган фильмлар рўйхати эълон қилинди

Қўшилди: 13 июл 22:00
Кўрилди: 53
Комментарии: 0
Ўзбекистонда тарқатиш тавсия этилмайдиган фильмлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72 сон Қарори билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларнитайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 10 банди учинчи хатбошиси ва Лицензиатлар билан тузиладиган битимларнинг тегишлибандига мувофиқ лицензиатлар зўравонликни, порнографияни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилиш учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, фонограммаларни тайёрлашга йўл қўймасликни таъминлаши бўйича талаб ва шарт белгиланган, деб ёзади Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 228-сонли қарори асосида фаолият олиб борувчи Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссияси томонидан ўтказилган тегишли экспертиза натижаларига кўра комиссия йиғилишининг 2017 йил30 майдаги 2 сон баёни билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, кўпайтириш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи, сюжетида шафқатсизлик, ваҳшийлик, зўравонлик ҳамда беҳаёлик саҳналари мавжуд бўлган хорижий кинофильмлар рўйхати” тасдиқланган. Экспертиза натижаларига кўра ушбу рўйхатга 225 та хорижий кинофильмлар киритилган бўлиб, мутахассислар томонидан сюжетида зўравонлик, шафқатсизлик, ваҳшийлик, беҳаёлик, наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини, шунингдек аҳлоқий бузуқлик, енгилтабиатлик, шаҳвоний нафсга эрк бериш, бесоқолбозлик, свингерликни тарғиб қилувчи саҳналар мавжудлиги боис, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайди деб топилган.
Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш тавсия этилмаган фильмлар орасида "Астрал", "Жуда қўрқинчли кино", "Овозлар", "Дарахтдаги уйча" каби қўрқинчли ва триллер жанридаги фильмлар ўрин олган.
Тасдиқланган рўйхат билан қуйида танишиш мумкин. (Матн рус тилида)