Ўзбекистонда 2017 йилда валютанинг эркин конвертацияси очилиши кутилмоқда

Қўшилди: 15 июн 20:00
Кўрилди: 277
Комментарии: 0
Ўзбекистонда 2017 йилда валютанинг эркин конвертацияси очилиши кутилмоқда
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлиси якунлари юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тараққиёт стратегияси маркази» ижрочи директори Акмал Бурхонов томонидан пул-кредит тизимини эркинлаштириш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилаётгани маълум қилди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда. 
Валютанинг эркин конвертацияси очилиши юзасидан саволга жавоб берган Акмал Бурхонов Ҳаракатлар стратегиясида пул-кредит соҳасини эркинлаштириш назарда тутилганини таъкидлаган ҳолда, бу борада тегишли мутасадди идоралар томонидан иш олиб борилаётганини айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, бугунги кунда пул-кредит тизимини эркинлаштириш ва валютанинг эркин конвертацияси бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ва манфаатдор идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа жорий йилда амалга татбиқ этилиши кутилмоқда.