Шавкат Мирзиёев Андижонда 150 минг доллар пора билан қўлга тушган судья ҳақида маълум қилди

Қўшилди: 15 июн 10:30
Кўрилди: 380
Комментарии: 0
Шавкат Мирзиёев Андижонда 150 минг доллар пора билан қўлга тушган судья ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суд органларида адолатни таъминлаш борасидаги ишларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Daryo.uz.нинг қайд этишича, Президент унда, жумладан, судьялар орасида учраётган жиноятчилик ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, сўнгги йилларда қарийб 50 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилган. Биргина 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида етти судья жиноятга қўл урган.
«Мисол учун, Андижон вилояти хўжалик судининг раиси ўринбосари Абдуллаев фуқаро Нуралиевдан 150 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
«Асосий вазифа ва бурчи оқни оққа, қорани қорага ажратиш, адолатни ҳимоя қилишдан иборат бўлган судья қонунга, ўз касбига хиёнат қилса, одамлар додини кимга айтади? Адолат излаб қаерга боради?», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон Президенти.