​YouTube’да “Мафтунингман-2” кастинг видеолари пайдо бўлди

Қўшилди: 15 июн 09:00
Кўрилди: 277
Комментарии: 0
​YouTube’да “Мафтунингман-2” кастинг видеолари пайдо бўлди
2016 йилда “Мафтунингман-2” фильми учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кастинг ўтказилган ва унда 2000 нафардан зиёд ҳамюртларимизнинг иқтидори синовдан ўтказилган эди. 
Youtube тармоғида Самарқанд вилоятида ўтказилган кастинг иштирокчиларининг чиқишлари эълон қилинди.
“Dono Productions” кинокомпанияси вакилларининг таъкидлашича, тез орада барча вилоят видеолари интернетга жойлаштирилади. Ўз навбатида ҳар бир иштирокчи кастинг анкетасини тўлдирган пайтда, ўз иштирокидаги видеони интернетга жойлашга розилик билдирганини қайд этиш жоиз.