Ўлим келтирадиган вирусларнинг асосий манбаси аниқланди

Қўшилди: 15 июн 11:00
Кўрилди: 711
Комментарии: 0
Ўлим келтирадиган вирусларнинг асосий манбаси аниқланди
Нью-Йоркда Колумбия университети олимлари ўлим келтирадиган коронавирусли инфекцияларнинг асосий манбаси кўршапалаклар эканлигини аниқлади. Тадқиқот ҳақида қисқача Nature журнали хабар беради.
Коронавируслар оғир ўткир респиратор синдром (SАRS) чақирувчи вируслар оиласидир. 2002 йилда Хитойда авж олиб, 27 та мамлакатга тарқалган SАRS 774 кишини ҳаётдан олиб кетган эди. 2012 йилда Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси эпидемияси давомида 640 киши ҳалок бўлган.
Тадқиқотчилар Африка, Осиё, Жанубий ва Марказий Американинг 20 та мамлакатида 12 мингдан ортиқ кўршапалак, 3,4 минг кемирувчи ва 3,5 мингта маймунни ўрганиб чиқди. Бу ҳудудларда вируснинг ёввойи ҳайвонлардан одамларга ўтиш хавфи жуда юқори.
Олимлар томонидан тутиб олинган кўршапалакларнинг ўн фоизга яқини коронавирус ташувчиси эканлиги аниқланди. Бошқа ҳайвонларда бу кўрсаткич 0,2 фоизни ташкил этди.