ИИВ тизимида бир қатор тайинланишлар амалга оширилди

Қўшилди: 11 июн 16:00
Кўрилди: 357
Комментарии: 0
ИИВ тизимида бир қатор тайинланишлар амалга оширилди
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинланишлар амалга оширилди. Бу ҳақда, «На посту» газетасига асосланиб, UzNews хабар бермоқда.
Жумладан, ИИВ молиявий ва моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — моддий-техник таъминот бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Мустақимов Даврон Абдувалиевич тайинланди.
Бухоро вилояти ИИБ патруль-пости хизмати ва жамоат тартибини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Самадов Шуҳрат Ниёзович тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Ильясов Асқар Кенесбаевич тайинланди.
Навоий вилояти Хатирчи тумани ИББ бошлиғи этиб подполковник Бозоров Бахтиёр Пўлатович тайинланди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Тошматов Абдумавлон Сайфуддинович тайинланди.
Ниҳоят, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи этиб майор Обидов Улуғбек Обид ўғли тайинланди.