Ўзбекистон ИИВ раҳбари кўрсатмаси билан ўрнатилган яширин камералар йўл нозирларининг пора олишини видеога туширди

Қўшилди: 11 июн 15:00
Кўрилди: 372
Комментарии: 0
Ўзбекистон ИИВ раҳбари кўрсатмаси билан ўрнатилган яширин камералар йўл нозирларининг пора олишини видеога туширди
Тошкентдаги Ички ишлар вазирлиги маданият саройида 8 июнь куни ИИВ тизими раҳбарлари ва ходимлари йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқдаUzNews.
Тадбирда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов ҳам қатнашган.
Йиғилиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига яширин камералар ёрдамида олинган лавҳалар намойиш этилган.
«Мазкур яширин камераларни ўрнатиб чиқиш ҳақидаги кўрсатма шахсан Ўзбекистон ички ишлар вазири томонидан берилган эди», — дейилади UzNews хабарида.
Видеороликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ходимларининг тақиқловчи белги остида йўловчиларни транспорт воситасига чиқариб-тушираётган ҳайдовчиларга нисбатан бепарволиги, шунингдек, ЙҲХБ ходимларининг пора олиш ҳолатлари акс этган.
Видеороликда кўриниш берган милиция ходимларига нисбатан қандай чоралар кўрилгани ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.