​Палеонтологлар 300 минг йиллик инсон жасади қолдиқларини топди

Қўшилди: 09 июн 12:00
Кўрилди: 728
Комментарии: 0
​Палеонтологлар 300 минг йиллик инсон жасади қолдиқларини топди
Замонавий Homo sapiens’лар Ер юзида биз ўйлагандан кўра, илгарироқ пайдо бўлгани маълум бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. 
Марокашлик палеонтологлар ана шундай хулосага келди. Улар қадимий одам жасади қолдиқларини топди. Ўтказилган текширишлар натижасида жасаднинг дафн этилганлигига 300 минг йилдан ортиқ вақт бўлганлиги аниқланди. Илгарилари одамнинг пайдо бўлганига 200 минг йил бўлган, деб ҳисобланарди. Жасаднинг бош чаноғини ўрганган тадқиқотчилар илк Homo sapiens’лар ҳозирги одамлардан деярли фарқ қилмаганлигини, фақатгина бўйлари сал пастроқ бўлиб, боши сал чўзиқроқ бўлганини аниқлади. Қадимий инсон жасади Марокашнинг шимолий-ғарбий ҳудудида жойлашган Жебел-Ирхуд қишлоғидан топилди. Бу топилма инсон эволюцияси ҳақидаги тушунчаларни бутунлай остин-устин қилиб юбориши мумкин.