Пул йиғишни ўргатадиган ажойиб усул

Қўшилди: 08 июн 2017 10:00
Кўрилди: 485
Комментарии: 0
Пул йиғишни ўргатадиган ажойиб усул
«Ҳар хил керакмас нарсаларга пул сарфлашни тўхтатсак қанийди — қанча фойдали нарса олса бўларди!» — агар бирор марта шундай хаёлга борган бўлсангиз, демак қуйидаги маслаҳат айнан сиз учун. 
Pikabu фойдаланувчиларидан бири пул йиғишнинг оддий ва самарали усулини таклиф қилди.
AdMe.ru нашри бу ноу-хау билан бўлишишга шошилди!
Усулнинг мақсади оддий: ҳар куннинг охирида пул қолдиқлари «ноллаштирилади». Айтайлик, биз 4 тагача «ноллаштириш» мумкин. Кечқурун пулингиз қуйидаги суммани ташкил қилди:
Нақд пул — 554 900 сўм.
Картадаги пул — 946 900сўм.
Нима қиламиз: ҳар бир сумманинг охиридаги рақамларни нолга тенглаштирамиз. Нақд пулларни копилкага, карточкадагиларни бошқа йиғиладиган картадаги ҳисобга кўчирамиз.
Масалан:

Маошдан олдин қолган барча пулларни худди пул қолмагандай нолга тенглаштириш керак. Масалан, маошгача 50 минг нақд ва 100 минг карточкада қолди — уларни бирлаштириб копилкага солиш керак.

Усулнинг плюслари:
  • Ҳар кун эрталаб биз ихтиёримизда қанча пул борлигини биламиз, ва бу доим яхлитланган сумма бўлади.
  • Ўз харажатларимизни назорат қила бошлаймиз.
  • Ва асосийси: пул йиғишни уддалаймиз!