Литвада инсон суяклари солинган тўққизта қоп топилди

Қўшилди: 08 июн 11:00
Кўрилди: 741
Комментарии: 0
Литвада инсон суяклари солинган тўққизта қоп топилди
Литва пойтахти Вильнюснинг эски шаҳар қисмида инсон суяклари солинган тўққизта қоп топилди. Бу ҳақда, шаҳар полициясига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, бир аёл полицияга мурожаат қилиб, Лейиклос кўчасида уйлар орасидан инсон суяклари топилганини билдирган. Полиция томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг кўчада инсон суяклари парчалари борлиги тасдиқланган.
Суратлардан маълум бўлишича, суяклар қопларга бирга солинган. Дастлабки маълумотларга қараганда, 2015 йили ерни хусусий шахс сотиб олиб, қурилиш бошлаган. Аммо маҳаллий аҳоли бино қурилишига норозилик билдирганидан сўнг ишлар тўхтаган.
Суяклар икки йил муқаддам қурилиш пайтида қазиб олингани тахмин қилинмоқда.
Бу ҳудуддан илгари ҳам суяклар топган, негаки XIX асрда бу ерда қабристон жойлашган.