Тошкент шаҳрида бангихона ташкил этган шахс қўлга олинди

Қўшилди: 07 июн 2017 20:30
Кўрилди: 470
Комментарии: 0
Тошкент шаҳрида бангихона ташкил этган шахс қўлга олинди
Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зокиржон Ғоипов савдо дўкони ертўласида марихуана гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди
Ертўлани кўздан кечириш давомида 1,06 грамм марихуана гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилди. 
Ғоиповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.