​"Мафтунингман-2" фильмининг суратга олиш ишлари авжида

Қўшилди: 28 май 20:00
Кўрилди: 478
Комментарии: 0
​"Мафтунингман-2" фильмининг суратга олиш ишлари авжида
Ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильми ижодкорлари бирин-кетин вилоятлар бўйлаб суратга олиш жараёнини давом эттиришмоқда.
12 май куни суратга олина ,бошланган кинокартина бугунгача Бойсун, Хива ҳамда Қорақалпоғистондаги ижодий жараённи якунлади. Айни дамда эса суратга олиш ишлари Бухорода давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган эди. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашган.
Суратга олиш ишлари республика бўйлаб давом этмоқда. Фильм режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинмоқда.