АҚШнинг энг яхши пляжи номи маълум қилинди

Қўшилди: 29 май 11:00
Кўрилди: 657
Комментарии: 0
АҚШнинг энг яхши пляжи номи маълум қилинди
Ҳар йили ўтказиладиган «Др. Пляж» сўровига кўра, Флорида штатидаги Сарасота шаҳрида жойлашган Siesta Beach пляжи АҚШнинг энг яхши пляжи деб топилди. Рўйхатда иккинчи ўринни Мауидаги Капалуа-Бэй пляжи эгаллади. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Рўйхатни тузувчи эксперт Флорида халқаро университети профессори Стивен Летерман пляжларни баҳолаш учун 50 та омилдан фойдаланди. Омиллар таркибига сувнинг ва қумнинг сифати, хавфсизлик ва пляж ҳолатини назорат қилишдаги экологик методлар киради. Агар пляжда чекиш тақиқланган бўлса, у бонус балларни қўлга киритади.
10 та энг яхши пляж рейтингига энг кўп Флоридадаги пляжлар кирган. Иккинчи ўринда Гавайи — улар иккита ўринни эгаллади.