​Аҳолисининг кўплиги жиҳатдан Ҳиндистон Хитойдан ўзиб кетди

Қўшилди: 28 май 10:00
Кўрилди: 478
Комментарии: 0
​Аҳолисининг кўплиги жиҳатдан Ҳиндистон Хитойдан ўзиб кетди
Ҳиндистоннинг аҳолиси кўпайганлигини тадқиқот ишларини олиб борган хитойлик, демография бўйича мутахассис И Фусянь аниқлади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Мадисондаги Висконсон университети профессори И Фусянь Хитой халқ республикасининг фуқаролар сони расмий маълумотда кўрсатилгандан 90 миллион кишига камлигини маълум қилди. Агар олимнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, айни пайтда Хитойда 1,38 миллиард киши эмас, балки 1,29 миллиард одам истиқомат қилади. И Фусяннинг ҳисоблашича, ҳозирда Ҳиндистонда 1,32 миллиард киши яшамоқда. Мазкур кўрсаткич билан у Хитойни ортда қолдиради.
И Фусянь — Осиёда машҳур бўлган “Бўм-бўш уяли катта мамлакат” китобининг муаллифи ҳисобланади. Тадқиқотчининг фикрича, оилани режалаштириш мақсадида Хитойда йўлга қўйилган “бир оилага бир бола” дастури мамлакатга жиддий зарар етказган.