Рамазон ойи давомида «Локомотив» уй стадионига ташриф буюриш бепул бўлади

Қўшилди: 27 май 14:30
Кўрилди: 774
Комментарии: 0
Рамазон ойи давомида «Локомотив» уй стадионига ташриф буюриш бепул бўлади
Бугун — 27 май куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилади.
Олий лига 12-туридан жой олган учрашувга кириш Рамазон ойи муносабати билан бепул бўлади, деб маълумот берди «Локомотив» матбуот хизмати. Олдиндаги бир ой давомида «Локомотив» стадиони мухлислар учун бепул хизмат кўрсатади.
«Нефтчи»га қарши учрашув 19:00 да старт олади. Айни вақтда «Локомотив» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, «Нефтчи» эса 10 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.