​“Олимпиада-2016” ғолиблари медаллари занглагани учун уларни ташкилотчиларга қайтармоқда

Қўшилди: 21 май 16:00
Кўрилди: 765
Комментарии: 0
​“Олимпиада-2016” ғолиблари медаллари занглагани учун уларни ташкилотчиларга қайтармоқда
“Олимпиада-2016” ғолиблари медаллари занглагани ва қора доғлар пайдо бўлгани учун уларни ташкилотчиларга қайтармоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Рио-де-Жанейро зарбхонасига 100 дан ортиқ медаллар қайта таъмирлаш учун топширилди. Аммо ташкилотчилар айбларини тан олмай, уларнинг занглашига эгаларининг яхши сақламаганлиги сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда. Занг ва қора доғлар туфайли Риа-де-Жанейрода ўтказилган “Олимпиада-2016”нинг юздан ортиқ ғолиблари оммавий равишда медалларини қайтариб топширди. Асосан бронза медаллар қорайиб кетган. “Рио-2016” ташкилий қўмитасининг жамоатчилик билан алоқа қилиш директори Марио Андраданинг маълумот беришича, қайтарилган медаллар орасида “Паралимпиада-2016” ғолибларининг ҳам медаллари мавжуддир. Айни пайтда Рио-де-Жанейро зарбхонасига умумий ҳисобда 130 та медал топширилди. Мазкур медалларни айнан қайси спортчилар қайтариб топширгани ошкор этилмади. Андрада медаллар Бразилия зарбхонасида қайта таъмирлангач, эгаларига қайтарилишига ваъда берди.