Payme Telegram ботлари орқали тўлов тизими ишга туширилишини тасдиқлади

Қўшилди: 21 май 14:30
Кўрилди: 784
Комментарии: 0
Payme Telegram ботлари орқали тўлов тизими ишга туширилишини тасдиқлади
Ўзбекистонда Bot Payments тизими яқин вақт ичида ишга тушиши тасдиқланди. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистонда Bot Payments тизими яқин вақт ичида ишга туширилади. Айни пайтда Telegram мутахассислари билан ҳамкорликда якуний техник ишлар кетмоқда, ― деди Paycom (Paycom ва Payme савдо белгилари) бош директори Дания Усманова. ― Бот яратувчилари Payme’нинг юридик шахслар учун йўналишига — Paycom тизимига уланиши, кабинетда рўйхатдан ўтиши ва ботни ишга тушириши лозим бўлади. Илгари Telegram ботлари орқали буюртма қилинган ҳамкорларимиз ‘Чопар’ ва Evos товарларини етказиб бериш учун тўловлар йўлга қўйилган эди. У ҳолатда харидор тўловни Payme дастури орқали амалга ошириши зарур эди. Ҳозирги интеграция эса буни бевосита Telegram дастурида амалга ошириш имконини беради. Бунда карта маълумотлари хавфсизлигининг барча стандартларига риоя этилади».
Эслатиб ўтамиз, Telegram мессенжери ишга туширган Bot Payments онлайн тўловлар сервиси мобил дастур орқали товар ва маҳсулотларга тўлов киритиш имконини беради.
Хизмат Telegram 4.0 ва ундан юқори версияларда ишлайди. Энди товар ва хизматлар таклиф қилувчи ботларда ўз хабарларига Пай тугмасини қўшиш имконияти туғилди. У босилганидан сўнг харидорларга маълумотларни киритиш ва тўловни тасдиқлаш таклиф этилади.
Барча тўловлар бевосита бот яратувчисига бориб тушади. Мессенжер харидор ва тўлов тизими ўртасида воситачи бўлади. Telegram товар ва хизматлар учун амалга оширилган тўлов учун комиссион пул олмайди. Telegram тўловларни ишламаслиги боис персонал маълумотларга ҳам эгалик қилмайди.
Ҳозирда тўловларнинг катта қисми Stripe тўлов тизими ёрдамида қабул қилинмоқда, аммо яқин кунлар ичида тўловлар Ҳиндистон учун RazorPay, Нигерия, Кения, Гана, ЖАР ва Угандада FlutterWave ва бошқа 190 дан ортиқ давлатда PaymentWall ёрдамида амалга оширила бошланади.