“Мафтунингман-2” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Қўшилди: 18 май 21:00
Кўрилди: 923
Комментарии: 0
“Мафтунингман-2” фильмини суратга олиш ишлари бошланди
“Dono Productions” кинокомпанияси навбатдаги йирик кино лойиҳага қўл урди. Жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильмни суратга олиш ишлари бошланди.
Маълумки, 2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилганди. Мазкур кастингда жами 2000 нафар номзодлар қатнашган.
Ҳозирда актёрлик маҳоратини исботлай олган номзодлар фильмда иштирок этмоқда. Суратга олиш ишлари республика бўйича амалга оширилади.
Постановкачи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев.
Эътиборингизга 12-17 май кунлари Бойсунда бўлиб ўтган суратга олиш жараёнларидан кадрлар ҳавола этилмоқда.



Қуйидаги манбалар орқали эса, ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильм учун кастинг ўтказилгани ҳақидаги ахборот лавҳалари билан танишишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=jGe44Dt4ag4
https://www.youtube.com/watch?v=bDBPlDCqJB0
https://www.youtube.com/watch?v=XMy411CV4LM&t=77s
https://www.youtube.com/watch?v=-CQ-HsO3gRY
https://www.youtube.com/watch?v=j-brX_LnjfU
https://www.youtube.com/watch?v=j-brX_LnjfU
https://www.youtube.com/watch?v=N46q0ZQV_io&t=2s