Арманистонда темир-бетондан Нуҳ кемасининг нусхаси яратилади

Қўшилди: 16 май 13:00
Кўрилди: 823
Комментарии: 0
Арманистонда темир-бетондан Нуҳ кемасининг нусхаси яратилади
Арманистонда «Нуҳ кемаси» номли тарихий-маданий ва илмий-маърифий мажмуасини яратиш режалаштирилмоқда. Мазкур мажмуа Нуҳ кемасининг Библиядаги тавсифи билан айнан бир хил, фақат темир-бетондан барпо этилади,деб хабар беради «РИА Новости».
Библияда акс этган ривоятга кўра, тўфондан сўнг Нуҳ кемаси Арарат тоғида қолиб кетган. Арарат тоғи Арманистон ҳудудида бўлмаса ҳам, ушбу мамлакат мазкур тоғни ўз тарихи билан боғлайди.
«Кема Арарат тоғи қаршисидаги тепаликдан бирида барпо этилади. Бу дарахт билан қопланган темир-бетонли конструкция бўлади. Унинг шакли ва ўлчамлари Библиядаги тавсифга мос келади: узунлиги 300 тирсак (132 метр), кенглиги 50 тирсак (22 метр), баландлиги 30 тирсак (13,2 метр)», — дейилади хабарномада.
Ташкилотчилар мажмуада 200 павилон жойлаштиришни режалаштирмоқда. Уларда турли халқларнинг миллий маданияти намойиш этилади.